13 мар 12:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор иши бўйича суд 10 апрелга белгиланди
Конор МакГрегорнинг иши бўйича суд 10 апрель куни бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда MMA Fighting.
Аввалроқ, суд қоидабузарлик амалга оширилганидан сўнг уч ҳафта давомида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ирландиялик спортчи ўзини суратга олгани учун мухлисининг телефонини олиб, синдириб ташлаганди. Маълум бўлишича, жабрланувчи англиялик Ахмед Абдирзак бўлиб, у телефонининг нархи 1000 доллар эканлигини айтган. Спортчини 12,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборишди.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар