19 янв 10:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор - Ковбой оқшомидаги Петтиснинг кутилмаган мағлубияти
Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида аралаш қоидалар бўйича UFC 246 турнири якунланди.
Муҳташам T-Mobile Arena мезбонлик қилган кечанинг яна бир қизиқарли жангида бразилиялик Диего Феррейра енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энтони Петтисга қарши октагонга кўтарилди.
Ушбу жангда кетма-кет бешта жангда ғалабага эришган Феррейра фаворит эди. Амалда ҳам шундай бўлди. Диего иккинчи раундда номдор рақибини бўғиш усули билан мағлубиятга учратди. Петтис қаторасига иккинчи жангида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Феррейра кетма-кет қозонилган олтинчи жангида учта нокаут қайд этди.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар