UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

15 авг 07:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегор UFC ростеридан чиқарилди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони икки ҳафта аввал - 31 июль куни UFC жангчиларининг допинг тестига қайтганини маълум қилганди.

Бугун эса ирландиялик аралаш яккакураш устаси дунёнинг энг кучли Лигаси жангчилари ростеридан чиқарилган. Бунга Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги UFC Roster Watch аккаунти эътибор қаратган. Жангчи ростерига киритилганидан кейин олти ой давомида допинг текширувларидан ўтишга мажбур бўларди. Агар ҳаммаси жойида бўлса, у 2026 йилнинг январь ёки февраль ойида октагонга қайтишни режа қилганди. 

Маълумот учун, 37 ёшли Конор Макгрегор сўнгги жангини 2021 йилнинг июль ойида Дастин Порьега қарши ўтказиб, техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди. UFC 264 турнири доирасидаги ўша жангда Конор биринчи раундда оёғидан жиддий жароҳат олган эди. Макгрегор ҳисобида 22 ғалаба ва 6 мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг