09 июл 19:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди
UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор собиқ енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг спортдаги меросини юқори баҳоламаслигини маълум қилди.
"Бу йигит спорт учун катта иш қилган деб ўйламайман. UFC’да атиги 13 та жанг ўтказган. Шунинг ҳам фақат учтаси ҳақиқатан машҳур рақибларга қарши бўлган.
У мен билан мен танаффусдан қайтган пайтда жанг қилди. Ўша вақтда ҳаётимда кўп муаммолар бор эди. Икки йил октагонга чиқмаганман. Ўшанда 200 миллион доллар пулим бор эди. Қайтиб келиб шу йигитга қарши жанг қилдим.
Ҳа, у ҳеч қачон мағлуб бўлмаган. Аммо фаолиятининг дастлабки қисмида ўз юртидаги турнирларда қатнашган. Кўплаб рақибларининг тажрибаси ҳам етарли эмас эди.
Мен уни юқори баҳоламайман. У ҳақда айтадиган гапим ҳам йўқ. Уни ҳурмат қилмайман", — деди Макгрегор.
Ҳавола :
Манба : Re-Rank
Фикрлар