UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26МЮ "Реал" футболчининг трансферига 50 миллион беришга тайёр 0 11:46Том Аспиналл UFCдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 11:00"Конор Макгрегорга трэш-токни мен ўргатганман" - Тайсон Фьюри 0 10:12Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди 0 09:44Бугун ўсмирларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради 0 09:18Фьюри Нганну ва Уайлдернинг зарба кучини солиштирди 0 08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0

27 авг 11:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Конор Макгрегорга трэш-токни мен ўргатганман" - Тайсон Фьюри

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Конор Макгрегор унинг трэш-ток услубини кўчирганини айтди ҳамда нима учун ўзини бу соҳада энг яхшиси деб ҳисоблашини тушунтирди.

— Нега бундай трэш-токдан фойдалангансиз? Рақибнинг онгига таъсир қилиш, жангни янада қизиқарли қилиш учунми ёки шунчаки ёқадими?

— Ҳа, шунчаки ёқади. Мен учун бу ҳар доим осон бўлган. Гапириш — мен энг яхши қиладиган иш. Агар гапириш бўйича жаҳон чемпионати бўлганида, мен мутлақ чемпион бўлардим. Балки финалда менга қарши Конор Макгрегор чиққан бўларди.

— Балки.

— Аммо унга буни мен ўргатганман. У мендан кўчирган, менинг услубимни олган. Мен фаолиятим бошидан бери трэш-ток билан шуғулланаман. Жуда узоқ вақтдан бери. Мен буни рақибнинг онгига таъсир қилиш учун қилмайман. Бокс — бу шоу-бизнес. Бокс — Голливуд. Бокс — кино. Мухлисларни хурсанд қилиш керак. Улар Тайсон Фьюри жанги трансляцияси учун пул тўлаганда, матбуот анжуманлариданоқ шоу кўришни хоҳлашади. Улар айнан шунинг учун келишади. Бу ақлбовар қилмас шоу бўлади. Албатта қандайдир воқеа содир бўлади. Бу худди циркка ўхшайди", — деди Фьюри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг