UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54Испания терма жамоасида йўқотиш 0 17:33Исроил Мадримов: "Мендирман ўша!" (+ФОТО) 0 17:12Маҳмудов - Фьюри жанги Лондондаги стадионда бўлиб ўтади 0 16:51Ўзбекистон ва Франция дзюдо федерациялари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади 0 16:30"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади 0 16:09Теренс Кроуфорд боксдаги энг севимли учта жангини айтди 0 15:47Терма жамоамиз Европа Кубогида иштирок этиш учун Словенияга йўл олди 0 15:26Уайт — Оқ уй турнири карди ҳақида: "Ҳар бир топ-жангчи иштирок этишни хоҳлашини очиқчасига айтди" 0 15:02"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди 0 14:40Царукян UFC’да ким уни курашда мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 14:14"Икки-уч йил курашни такомиллаштир ва ММА жангчиси бўл". Махачев Жошуага мурожаат қилди 0 13:38"Менга чақириқлар ёқади". Канело Биволга қарши реванш ўтказишга тайёр эканини билдирди 0 13:13"Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин 0 12:39"Янга нима учун Двалишвили нимага керак, мен борманку" - О’Мэлли 0 12:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев уч карра Жаҳон чемпионига айланган илк ўзбекистонлик боксчи сифатида эълон қилинди 0

19 дек 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Конор Макгрегорнинг дўстига тегишли "Paradigm Sports" менежерлик компанияси Баҳромжон Рўзиев билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди + ПОСТЕР

Аввалроқ, ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Баҳромжон Рўзиев "Paradigm Sports" менежерлик компанияси аъзосига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Буни ташкилот матбуот хизмати расман эълон қилди.

"Paradigm Sports" менежерлик компанияси иккита вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегорнинг узоқ йиллик дўсти, бизнес ҳамкори бўлмиш асли ироқлик Ауди Аттарга тегишли ҳисобланади.

Компания ҳамкорлик қилувчи энг таниқли спортчилар сифатида ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс, ўрта вазнда собиқ чемпион Исраэль Адесанья, ярим оғир вазнда собиқ чемпион Иржи Прохазка ҳамда Bellator собиқ жангчиси Майкл Пейжни келтириш мумкин.

Шунингдек, Конор Макгрегорнинг ўзи бу компания билан 2013 йилдан буён бирга ишлаб келади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг