UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

06 июн 12:51
Янгиликлар

Теннис

Контавейт жаҳоннинг иккинчи ракеткасига айланган WTA рейтингида Абдураимова пастлади

WTA "Ролан Гаррос" якунланганидан сўнг аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Эстониялик Анетт Контавейт 3 ўрин юқорилаб, фаолиятида биринчи марта жаҳоннинг иккинчи ракеткасига айланди. Тунислик Онс Жабер Топ-5 га кириб олган бўлса, америкалик Жессика Пегула Топ-10 да дебют қилди. 

"Ролан Гаррос " ғолибаси польшалик Ига Свёнтек ҳамон рейтингни бошқармоқда. Свёнтек 2-ракеткадан деярли икки баробар кўп очкога эга. Мавсумнинг иккинчи "Улкан Тож" турнири финалчиси 18 ёшли Кори Гофф ўз ўрнидан 10 поғона юқорилаб, 13-ўринга кўтарилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова янгиланган рейтингда 4, Сабина Шарипова 35, Акгул Аманмурадова 3 поғона пастлаган. 

WTА рейтинги. Топ-10. 2022 йил 6 июнь ҳолатига кўра:

1 (1)  Ига Свёнтек (Польша)  8631

2 (5)  Анетт Контавейт (Эстония)  4326

3 (4)  Паула Бадоса (Испания)  4245

4 (6)  Онс Жабер (Тунис)  4150

5 (3)  Мария Саккари (Греция)  4016

6 (7)  Арина Соболенко (Беларусь)  3966

7 (8)  Каролина Плишкова (Чехия)  3678

8 (11)  Жессика Пегула (АҚШ)  3255

9 (9)  Даниэль Коллинз (АҚШ)  3255

10 (10)  Гарбинье Мугуруса (Испания)  3060

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

208 (204). Нигина Абдураимова - 331

612 (577). Сабина Шарипова - 62

699 (696). Акгул Аманмурадова - 46

1484 (1488). Милана Масленкова - 5

1584 (1528). Севил Юлдашева - 5

1560 (1560). Лариса Бекметова - 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг