07 июн 10:55
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кормье: "Дастин ҳали катта жангларда қатнашиши керак"
UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормьенинг фикрича, Дастин Порье фаолиятини давом эттириши керак.
"Унинг кетишини истамайман. Билмайман. Лекин у катта жангларда қатнашиши керак деб ҳисоблайман. Ҳозир у диққат-марказда ва бу орқали кўп пул ишласа бўлади.
Дастин энди 35 ёшда ва ҳали кўп шуғуллана олади. Балки мунтазам равишда жанг қилмас, аммо давом эттириш мумкин. Лекин агар кетсанг, бошқа қайта олмайсан.
У жуда яхши жанг қилди, бунақаси анчадан бери бўлмаганди. Махачев билан жангда Сен-Дени билан баҳсга қараганда яхшироқ кўринди. Бу Дастин ва унинг мураббийларининг меҳнати", - деди Кормье.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар