UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

19 авг 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил"

Даниэл Кормье ўзининг жамоадоши Усман Нурмагомедовга танбеҳ берди.

PFL енгил вазн тоифаси чемпиони бўлган россиялик аралаш яккакураш устаси ўтган ойнинг охирида эркин агентга айланди. UFC 330 турнири арафасида у ташкилот вице-президенти Хантер Кэмпбелл билан суҳбатлашаётгани кўзга ташланди, бу эса енгил вазнли жангчининг дунёнинг энг кучли лигасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

Шунингдек, интернетда Кормьенинг Нурмагомедов билан мусобақа парда ортида суҳбатлашаётгани ва уни UFC билан шартнома имзолашга чақираётгани акс этган видео тарқалди.

"Эй, қачон келасан? Қачон бу ерга ўтасан? Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил. Энди гап мерос ҳақида кетяпти. Мерос қолдириш вақти келди. Сен UFC енгил вазнли жангчиларини "қоп" (кучсиз) деб ҳисоблайсанми? Унда кел ва буни менга исботла! Уларнинг "қоп" эканлигини кўрсатиб қўй. Ҳозир мерос ҳақида ўйлаш вақти. Хабиб шундай деди, сен эса унга қулоқ солишинг керак", — деди икки вазнда собиқ UFC чемпиони, ҳозирда ташкилот шарҳловчиси сифатида ишлаётган Кормье.

Мағлубият нималигини билмай келаётган Усман Нурмагомедов Нью-Йоркдаги турнирда PFL енгил вазн чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Оқшомнинг асосий жангида у америкалик Арчи Колганни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг