UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Бугун Муроджон Аҳмадалиев мутлақ чемпионлик учун Наоя Иноуэга қарши жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 11:10Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган 0 10:48Теренс Кроуфорд Сауль Алвьаресни мағлубиятга учратиб, мутлақ чемпионга айланди 0 10:07Лопес Noche UFC турнирида 100 000 долларлик бонусни қўлга киритди 0 09:46Марказий жангида нокаут қайд этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:25"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади 0 09:01Бугун 7 нафар боксчимиз ЖЧ финалида рингга кўтарилади (жанг вақти + трансляция) 0 08:43Дзюдочиларимиз медаллар жамғариш бўйича пешқадамликни қўлга олишди 0 08:17UFC Noche. Марказий жангда Диего Лопес нокаут эвазига ғалаба қозонди 0 07:30Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди! 0 06:48Бугун Осиё чемпионатида оғир вазнли дзюдочиларимиздан медаллар кутамиз 0 01:43Фазлиддин Эркинбоев - Жаҳон чемпиони! 0 00:28Навбатдаги ғалаба! Акмалжон Исроилов ҳам ЖЧ финалчилари қаторига қўшилди 0 23:35ЖЧ-2025. Азиза Зокирова терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди 0 22:20Феруза Казакова Жаҳон чемпионатини бронза медали билан якунлади 0

03 июл 08:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ковбой" фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Америкалик тажрибали ва фахрий жангчи Дональд "Ковбой" Серроне бугунги мағлубиятидан сўнг, октаноннинг ўзида фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Серроне UFC 276 турнири доирасида ҳамюрти Жим Миллерга имкониятни бой бериб қўйганди. 

"Раҳмат, Лас-Вегас. Фарзандларим сўнгги жангимда ёнимда бўлганликларидан хурсандман. Бу фаолиятимдаги энг узоқ давом этган тайёргарлик эди. Бу нарса ортиқ менга ёқмайди. Кетиш фурсати етди. Ортда жаҳаннамга тенглашувчи фаолият қолмоқда. Умид қиламанки, бир кун мен ҳам Шон-Шуҳрат залидан жой оламан. Катта раҳмат, UFC", — дея 39 ёшли Серроне кўз ёшлари билан октагонда ўз қарорини эълон қилди. 

"Афсонанинг фаолиятидаги сўнгги сафари. Раҳмат, Ковбой Серроне", – дея UFC промоушенининг расмий Твиттер саҳифасида жангчи манзилига ташаккур изҳор қилинди.

Маълумот учун, Дональд 2019 йилнинг май ойида Эль Яквинтани мағлуб этганидан сўнг октагонда яна 7 та жанг ўтказди. Фақат Нико Прайс билан жанг дуранг билан якунланган, лекин у ҳам кейин бекор қилинганди. Қолган барча олтита жангда "Ковбой" мағлубият аламини тотиб кўрди. Дональдни мағлуб этган номларга эътибор беринг – Тони Фергюсон, Жастин Гэтжи, Конора Макгрегор, Энтони Петтис, Алекс Мороно ва бугун Жим Миллер.

Дональд "Ковбой" Серроненинг умумий статистикаси — 36 ғалаба, 17 мағлубият.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг