28 окт 14:24
Янгиликлар
Крикет. Қибрайда Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО
Ўзбекистон крикет федерациясининг йиллик тақвим режасидан ўрин олган мазкур очиқ чемпионатда Тошкентнинг "АNFA", "Toshkent Warriors", "Safron Tigres", "Tashkent Super Kings", "Salar Star Tashkent", Бухоро вилоятининг "Bukhara Defenders" ҳамда Фарғонанинг "Fergana Rangers" жамоалари бош соврин учун ўзаро баҳс олиб боришди.
Бир ҳафта давом этган чемпионатда рақибларини ортда қолдирган Тошкентнинг "Salar Star Tashkent" ҳамда Фарғонанинг "Fergana Rangers" жамоалари финалгача етиб келди. Ҳал қилувчи финал учрашувда 147:95 ҳисобида ғалаба қозонган "Salar Star Tashkent " жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионликни тантана қилди.
Чемпионатининг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев иштирок этиб, биринчи ўрин учун ажратилган 20 000 000 сўм пул мукофоти ҳамда кубокни чемпион жамоага тантанали тарзда топширди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу очиқ чемпионат миллий терма жамоага саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.
Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади
Фикрлар