31 мар 14:39
Янгиликлар
Футбол

Криштиану Роналду АПЛ жамоаси билан бир ойлик шартнома имзолаши мумкин
«Ал Насср» сардори Криштиану Роналду яна АПЛга қайтиши мумкин.
Португалиялик футболчи клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этиш учун «Челси» ёки «Манчестер Сити» билан бир ойлик шартнома тузиши мумкин. Бу ҳақида Sky Sport нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли футболчи жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 24 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 3 та голли узатма бор.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : Sky Sports
Фикрлар