UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Усикнинг собиқ промоутери Александрга фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0

26 авг 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кроуфорд Альваресга қарши жангига 20 кун қолган пайтдаги жисмоний ҳолатини кўрсатди + ФОТО

13 сентябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида юлдузли профессионал бокс турнири ўтказилади.

Оқшомнинг асосий жангида яримўрта ва биринчи яримўрта вазн тоифаларида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони, америкалик 37 ёшли Теренс Кроуфорд иккинчи ўрта вазн (76,2 кг)да мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик 35 ёшли Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилади. Теренс ушбу жангига 20 кун қолган бир пайтда қандай спорт формасида эканини кўрсатди.   

Эслатиб ўтамиз, Кроуфорд сўнгги жангини ўтган йилнинг 4 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши ўтказганди. Тўлиқ 12 раунд давом этган жангда америкалик боксчи очколар (116-112, 115-113, 115-113) ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Сауль "Канело" Альварес эса шу йилнинг 4 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтган бокс оқшомида Уильям Скаллни енгиб, иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг