UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

20 фев 14:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кроуфорд режадагидан аввалроқ фаолиятини якунламоқчи бўлган экан

Боксдан мағлубиятсиз кетган америкалик 38 ёшли Теренс Кроуфорд ўтган йилнинг декабрь ойида фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарори ўз-ўзидан бўлмагани ва ўтган йилнинг сентябрида Сауль "Канело" Альваресга қарши жанг олдидан бу қадамни режалаштирганини тан олди.

Ўша жангдаги ғалаба Кроуфордни бешта вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва учта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айлантирди.

"Ғалаба ёки мағлубият, 1000 фоиз [кетмоқчи эдим], - деди Кроуфорд The Pivot нашрига берган интервьюсида. - Ўқув-машғулот йиғинида бошимдан кечирганларимнинг ҳаммаси. Эррол Спенс билан жангдан кейин [2023 йилда] кетмоқчи эдим. Бокс мени ҳайдаб юборишини хоҳламадим".

Кроуфорднинг сўзларига кўра, гап нафақат барча ютуқлардан сўнг янги мақсадларни излашда, балки унинг танаси яна қанча чидашга тайёрлигида ҳам эди.

"Қачонгача оғриқ ва бошқа гапирилмайдиган кўнгилсизликларни бошдан кечиришга тайёрсан? Буларнинг ҳаммасидан яна неча марта ўтмоқчисан? "Канело" ўйин охиридаги сўнгги жангчи эди. Мен чўққига чиқдим. Энди яна қаерга бораман?", - дея қўшиб қўйди Кроуфорд.

Фаолиятини якунлаганини расман эълон қилганидан сўнг, кўпчилик унинг қарорига шубҳа қилди, аммо у том маънода боксдан кейинги ҳаёт учун ўзини сақлаб қолишга аҳд қилди.

"Бутун кучимни шу ерда қолдириб нима қиламан? Нима учун энергияни бошқа нарсага, болаларимга қолдирмаслигим керак. Мен боксдан кейин тўлақонли ҳаёт кечиришни истайман, - деди Кроуфорд. - Узоқ қолиб кетган боксчиларга ўхшагим келмайди. Улар ўз ишларининг натижаларидан завқлана олмайдилар. Болалар билан ўйнай олмайди. Суҳбатни ҳам қўллаб-қувватлай олишмайди. Бу ҳам роль ўйнади".

Кроуфордда эса боксга қайтиш учун сабаб йўқ, масалан, Тайсон Фьюри каби, у тез орада фаолиятида бешинчи марта рингга қайтади.

"Мен мамнунман. Мен истаган нарсамга эришдим ва буни ўзимча бажардим. Бошқа исботлайдиган гапим йўқ. Албатта, бу ажойиб туйғу, аччиқ-чучук, лекин шунга қарамай, мен уни ҳис қилдим. Шунинг учун ҳозирги ҳолатимдан мамнунман", - дея сўзларига якун ясади Теренс.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг