UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0

04 май 17:23
Янгиликлар

Кураш

Кучлилар Бўзатовда сараланмоқда

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида Бел олиш ва уч кураш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионатида Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 500 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишмоқда.  

Чемпионат дастурига  кўра, мусобақанинг дастлабки кунларида ёш полвонлар бел олиш курашининг барча йўналишларида ҳамда уч курашнинг кийимли  йўналишларида ғолиблик учун беллашишди.  Демак, дастлабки чемпионлар билан танишамиз.

Бел олиш чалиш йўналиши

Ўғил болалар 

40 кг. Қудратбек Жуманазаров (Хоразм), 42 кг. Беҳруз Абдалиев (Сирдарё), 44 кг. Қиличбек Турсунбоев (Хоразм), 46 кг. Шоҳруҳ Кўпжурсинов (Қорақалпоғистон), 48 кг. Жавоҳир Оқмирзаев (Қорақалпоғистон), 50 кг. Хуршидбек Эргашалиев (Наманган), 52 кг. Солибой Турсунмуродов (Жиззах), 54 кг. Раҳматилла Қурбонбоев (Хоразм), 56 кг.Расулбек Алимбоев (Хоразм), 58кг. Ифтихоржон Олимов (Фарғона), 60 кг. Рустам Каримов (Сирдарё), 63 кг. Самандар Ортиқалиев (Наманган), 66 кг. Байрамбой Жолдобоев (Қорақалпоғистон), 69 кг. Муроджон Аъзамқулов (Сирдарё), 71 кг. Рохат Турсинбоев (Қорақалпоғистон), 74 кг. Шерзод Мирзамуродов (Қорақалпоғистон), +74 кг. Акобир Қурбонов (Бухоро). 

Қизлар 

Бел олиш чалиш йўналиши 

45 кг. Сабина Кидирбаева (Қорақалпоғистон), 50 кг. Гулшода Эрматова (Хоразм), 55 кг.Чаросхон Муротбоева (Қорақалпоғистон), +55 кг. Дурдона Мамуржонова (Сирдарё). 

Уч кураш кийимли йўналиши 

Ўғил болалар 

40 кг. Амирхон Усербоев (Қорақалпоғистон), 44 кг. Бекболат Серсинбоев (Қорақалпоғистон), 48 кг. Абдулатиф Баратов (Сурхондарё), 52 кг. Айдос Азадов (Қорақалпоғистон), 56 кг. Шомурод Шавкатов (Хоразм), 

60 кг. Озод Худойбердиев (Бухоро), 63 кг. Баҳодир Кўпжусинов (Қорақалпоғистон), 69 кг. Умарбек Маҳмудов (Сурхондарё), 74 кг. Сирож Султонбоев (Қорақалпоғистон), +74 кг. Самандар Батирбоев (Жиззах). 

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Чемпионат 7 май кунига қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг