UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

12 окт 12:11
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Жаҳон чемпионати мезбонсиз қолди, мусобақа Туркияда ўтиши керак эди

Бу ҳақда Халқаро кураш ассосиацияси хабар берди.

"Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) дастлаб, 2025 йилнинг 17-23 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионати, шунингдек, асосий ташкилий тадбирлар, жумладан, IKA Конгресси, Ижроия қўмитаси йиғилиши ва World Series Pro (WSP) финал босқичига оид муҳим маълумотларни эълон қилади.

IKA'нинг 2025 йилги расмий тақвимига кўра, ушбу нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилиш Туркия Кураш федерациясига топширилди. Бу қарор тўлиқ ишонч билан қабул қилинди ва йил давомида Туркия, Грузия ва Францияда, жумладан, январь, апрель ва июль ойларида IKA вакиллари, Европа Кураш Конфедерацияси Президенти ва Туркия Кураш федерацияси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган координацион йиғилишларнинг кўплаб раундлари билан бирга ўтказилди. Ушбу учрашувларда Туркия томони чемпионат муваффақиятли ва профессионал тарзда ўтказилишига қатъий кафолат берди. Бироқ халқаро кураш ҳамжамиятининг ҳафсаласи пир бўлган ҳолда Туркия Кураш федерацияси IKA'ни кеч босқичда керакли тайёргарлик ишлари талаб даражасида ўтказилмагани ва чемпионатни ташкил этиш бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақида маълум қилди. Воқеаларнинг бундай тус олиши IKA'ни қийин аҳволга солиб қўйди ва Туркия Кураш федерациясининг масъулият даражаси ва ташкилий салоҳияти борасида жиддий хавотир уйғотди.

Бу масала ҳозирда Ижроия қўмитаси, Этика ва интизом қўмитаси томонидан тўлиқ кўриб чиқилмоқда. IKA ахлоқ кодекси ва интизомий тартиб-қоидаларнинг 6-моддаси 6.2-бандига мувофиқ, мусобақадан асоссиз равишда четлаш ёки режалаштирилган халқаро тадбирга уч ойдан камроқ вақт қолганда тадбирни ташкил этиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик интизомий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Молиявий жарималар, иштирок этишдан тўхтатиб қўйиш ёки ҳатто Уюшма таркибидан чиқариш каби санкциялар кўриб чиқилмоқда. IKA Жаҳон кураш ҳамжамиятига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва тез орада янги мезбон мамлакат ва катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионатининг янгиланган саналарини эълон қилади", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг