UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0

06 авг 18:09
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича Осиё чемпионати якунланди: Ўзбекистон терма жамоаси барча ёш тоифаларида тенгсиз!

30 июль - 4 август кунлари оралиғида Корея Республикасининг Гоесан шаҳрида кураш бўйича қитъа биринчилиги ўтказилди.

Халқаро Кураш ассоциацияси ва Осиё Кураш конфедерацияси тақвимидаги ушбу чемпионат катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ташкил этилди. Мусобақанинг дастлабки кунида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Унда қитъамизнинг 25 га яқин давлатидан келган ёш полвонлар гилам устида маҳорат синашди. 

Натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 36 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза — жами 39 та медал билан мутлақ етакчилик қилди. 

3 август куни катталар ўртасидаги баҳсларда Осиёнинг энг кучли полвонлари 8 та вазн тоифаларида баҳслашишди. Ўзбекистон спортчилари бу куни ҳам 4 та олтин ва 2 та бронза билан етакчиликни давом эттиришди. 4 август куни чемпионатнинг финал палласи бўлиб ўтди. Катталар ўртасида яна 8 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди:

Ўзбекистонлик курашчилар 4 та олтин медал билан чемпионатдаги умумий устунлигини сақлаб қолишди. Якуний медаллар жамғариш бўйича кураш ватани вакиллари жами: 53 та, шундан 45 таси олтин, 5 кумуш ва 3 та бронза медаллари билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг