UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

20 дек 12:13
Янгиликлар

Кураш

Кураш фидойиси Комил Юсуповни табриклаймиз

Бу инсоннинг ўта талабчанлиги, одддий масалаларга ҳам қатъий синчковлик билан ёндошиши, айниқса Кураш масаласидаги ҳар қандай ҳолатга “хаёт-момот” даражасида эътибор беришини “баъзилар” унинг “шахсий манфаати” сифатида хушламай қабул қилишади.

Аслида ҳам шундай. Кураш бу инсон учун шахсий масаладан ҳам устунроқ ҳисобланади. Кураш бизнинг, унинг ота-боболаридан қолган бобомеърос қадрият. Янаям эътиборли жиҳат, айнан унга Ўзбек халқининг азалий қадрияти бўлган Курашнинг замонавий спорт қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш бахти мушарраф бўлди. Аслида ўша баъзиларнинг, хаттоки бизнинг ҳам “рашкимиз”га унинг шундай тарихий бахтга  мушарраф бўлгани. Нега биз эмас?!...

Тўғри, кураш бўйича мусобақалар ўша ота-боболаримиз даврида, қисман сизу биз яшаган олвонли советча пайтларда ҳам мусобақалар бўларди. Ғолиблар аниқланарди. Аммо, лекин, бироқ... татами ёки “кавёр”(гилам)даги “олишув”ларнинг тартибию баҳоланиши “хуштак”лар билан бошқариларди. Алам қиларди. Худо рахмат қилгур амакиларим “кавёр” аламини тўй сайлларда “Қачон курашда халолик, қоида бўларкан”, дея аввал бир-биридан, кейин биздан оларди. Елкамиз яғир бўлиб чим майдоннинг тупроғини “ялаган” кунларимиз кўп ва хўп бўлган. Энди бу тарих. 

Энди курашнинг қонун-қоидаси бор. Хў шу, ола-тасир даврларнинг чангию ғуборини ютиб катта бўлган полвон, Қашқаю Сурхон, Самарқанду Бухоро тўйларига ховур киритган “кичкина қорача”нинг(тўйлардаги номи) эрта бир кун дунё яккакураш спорт тарихида бугун Харлампиеву Каналар қаторидан жой олгани кимларгадир эриш туюлар балки... Шукурки полвонлик аъмалини қалбан ҳис этганларга эмас.

Билдингиз, гап ким ҳақида кетаётганлигини. КОМИЛ ЮСУПОВ ҳақида. Бобомерос қадриятимиз Курашнинг замонивий спорт қоидаларини яратган инсон хусусида. 


Бугун Комил Юсуповнинг тўғилган куни. Пайғамбар ёши. Дунёга Ўзбекнинг курашини спорт тури сифатида олиб чиқишга бош-қош бўлган, унинг замонавий спорт терминалогиясини яратган ИНСОННИНГ тўғилган куни. У менинг қариндошим ёки амакимнинг дўсти, тоғамнинг жияни эмас. Оддий маънода устозим. Яратганнинг ҳоҳиш иродаси билан шогирдлик мартабасига эришишга муяссар бўлганмиз.

Аслида Комил Юсуповнинг минг-минглаб шогирдлари дунёга Ўзбек спорти кураш байроғини кўтарган ҳолда тарқаб кетган. Улар орасида юзлаб миллату элат вакилларини учратишингиз мумкин. Улар устозлари тимосолида курашни, Ўзбекистонни дунёга тарғиб этиб келишмоқда. Шу маънода, УСТОЗ том манода миллатимиз, давлатчилигимиз, миллий қадриятларимиз, ЎЗЛИГИМИЗнинг миллий тарғиботчисидир.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги даврида мамлакатимизнинг минглаб фидойи инсонлари, ўз соҳасининг билимдонлари давлат мукофотлари билан тақдирланди. Эътироф этилди. Бу яхши. Улар қатори Комил Юсупов ҳам мукофотларга сазовор бўлди. Аммо, Комил Юсуповнинг ўша мукофотлардан ҳам улуғ мукофоти бор: Бу, бобомеърос курашимизнинг замонавий қоидаларини ишлаб чиқиб, уни замонавий спорт турлари даражасига чиқариши ортидан халқимиз берган оддий, лекин улуғвор мукофот “Кураш фидойиси”, унвонидир.

Эътибор берганмисиз жаҳонда, мамлакатимизда ўтказилаётган спорт турлари бўйича мусобақаларга. Ҳар биринининг ўз қоидаси, либоси ва албатта терминалогияси бор. Бу қонун-қоидалар қайсидир миллат вакиллари, жамоалари томонидан ишлаб чиқилган. Кураш қонун-қоидалари, унинг халқаро терминалогиясини эса сизу бизнинг замондошимиз, курашимиз билимдони Комил Юсупов ишлаб чиққан ва тадбиқ этган. 

Бугун (1992 йилан бери) нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон миқёсида ўтказилаётган кураш спорт тури мусобақалари айнан Комил Юсупов томонидан ишлаб чиқилган халқаро кураш қоидалари ва кураш формаси(Ўзбекистон байроғидан андоза олинган яктак ранглари)да ўтказилаётганлиги барчамизга кундек равшан. Айнан ушбу кураш қоидаларида минг-минглаб дунё ёшлари мамлакат, жаҳон ва Осиё ўйинлари чемпионлигига эришмоқда. Хусусан Ўзбекистонда ҳам. Шунинг ўзи бир ватандошимиз тимсолида дунёдаги интеллектуал салоҳиятимизнинг юксаклигидан далолат эмасми?! 

Одамларни яхшилик сари бошлайдиган биргина ҳаракат миллион марта қилинган тоат-ибодатдан авзалроқдир, дея лутф этган эди улуғ алломаларимиздан бири. Шу маънода, Комил Юсупов Ўзбек спорти курашнинг замонавий қонун-қоидаларини яратиб, уни жаҳон спорти сифатида эътироф этилишига муносиб хизмат қилган ИНСОН. Жаҳоннинг минг-минглаб ёшларини кураш ҳаракати билан бирлаштира олган заҳматкаш мураббий ҳисобланади Комил Юсупов.

Устоз, халқимиз ва мамлакатимиз олдидаги хизматларингиз бардавом бўлсин.

Курашимизнинг спорт майдонларида мардонаворлик кўрсатаётганлиги барчамизга абадул-абад ғурур бағишлаб тураверсин, илоҳим.


Таҳририят ва шогирдлар номидан Тўлқин РЎЗИЕВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг