UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0

24 янв 13:19
Янгиликлар

Кураш

Кураш. Ўзбекистон чемпионатида дастлабки чемпионлар аниқланди

Теглар :  Кураш
Аввал хабар берганимиздек, кураш бўйича 2019 йилги мавсумнинг илк мусобақаси, яъни Ўзбекистон чемпионати баҳслари Навоий шаҳридаги НКМК спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг илк кунида эркаклар 60 ҳамда 66 кг.гача, аёллар эса 48, 52 ва 57 кг.гача бўлган вазн тоифаларида гиламга чиқишди.

Куннинг биринчи ярмида саралаш беллашувлари ўтказилган бўлса, ярим финал ва финал баҳслари кечга томон ташкил этилди. Бу эса аввало томошабинлар учун айни муддао бўлди, негаки тушгача кўпчилик ўқиш ва ишда бўлишади, кечга томон эса бемалол мусобақаларни томоша қилиш учун келишлари мумкин.

Бевосита беллашувларга келсак, аёллар ўртасида 48 кг.гача бўлган вазн тоифасида олтин медал қорақалпоғистонлик Гулнур Муратбоевага насиб қилди. У финал баҳсида сурхондарёлик Моҳинур Мўминовани мағлубиятга учратди. Лобар Хуррамова ҳамда Моҳинур Чориевалар эса бронза медалини қўлга киритишди.

52 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги аёллар ўртасида жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси Гулнор Сулаймонова яна бир бора мамлакатимизда тенгсиз эканлигини исботлади. Бироқ, финалда унга қарши беллашган хоразмлик Сита Қадамбоева ҳам осонликча таслим бўлмади. Ушбу вазнда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан фарғоналик Зарнигор Раҳмиддинова ҳамда Сурхондарё вилояти вакили Мухлиса Муҳаммадиевалар ўрин олишди.

Навбатдаги 57 кг.гача бўлган вазнда гиламга чиққан курашчи қизлар орасида хоразмлик Шукуржон Аминова финалда Жиззах вилояти вакили Мадина Остоновани мағлубиятга учратди ва уйига олтин медал билан қайтадиган бўлди. Ушбу вазнда Маҳлиё Йўлдошева ва Меҳрибон Нуриддиновалар ҳам совриндорлар қаторидан жой эгаллашди.

Ўзбекистон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги беллашувлари ҳам қизиқарли кечди. 60 кг.гача вазн тоифасида тошкентлик Аброр Жабборов ярим финалда Сирдарё вилояти вакили Ғофир Актамовдан устун келди ва финалга йўл олди. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Андижон вилояти вакили Фурқат Маъруфжонов фарғоналик Мирзоҳид Муҳаммаджоновни енгди. Бироқ, жароҳати сабаб финалда курашишни истамади ва натижада олтин медал Аброр Жабборовга насиб этди.

66 кг.гача оғирликдаги полвонлар орасида хоразмлик Қобилжон Аҳмедов олтин медалга сазовор бўлди. Бухоролик Миржон Тўхтаев кумуш, Тошкент шаҳри вакили Ҳамид Мўминов ва сурхондарёлик Баҳодир Бобоев эса шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

12.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг