UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0

17 мар 19:17
Янгиликлар

Кураш

Курашчиларимиз Осиё чемпионатида қандай таркиб билан иштирок этади? (Душанбедан фоторепортаж)

Хабар берганимиздек, 19-20 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Айни пайтда мусобақага тайёргарлик жараёни якунланиб, Осиё чемпионатини қабул қилувчи арена шай ҳолатга келтириб қўйилди. Кеча ушбу аренада (суратдаги) теннис мусобақаси якунига етди ва бугун кураш қопламалари тўшалди, баннерлар илинди. 

Қитъа чемпионатида йигирмага яқин давлатдан полвонлар иштирок этади, табиийки улар орасида кураш ватани вакиллари ҳам тўлиқ таркибда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Бугун Осиё чемпионатининг аксарият қатнашчилари Душанбе шаҳрига етиб келишди. Уларнинг катта қисми, хусусан Ўзбекистон терм жамоаси ҳам Тошкентдан поезд орқали Тожикистонга келди. 

Афсуски, энг оғир вазн тоифасидаги курашчимиз Муҳсин Ҳисомиддиновнинг сўнгги паллада жароҳати сабаб Осиё чемпионатида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Мураббийлар штаби унинг ўрнини Шоҳруҳ Усмонов билан тўлдиришди. 

Бугун куннинг иккинчи ярмида Душанбега етиб келган терма жамоамиз делегацияси шаҳар марказидаги "Авесто" меҳмонхонасига жойлаштирилди. Айнан шу меҳмонхонада Эрон, Хитой Тайпейи, Таиланд, Ҳиндистон каби давлат терма жамоалари ҳам қўним топишган.      

Режа бўйича эртага куннинг иккинчи ярмида, аниқроғи соат 15:00да (Тошкент ва Душанбе вақт тафовути бир хил) Осиё Кураш Конфедерациясининг Конгресси ҳамда ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилади. Куннинг биринчи ярмида терма жамоамизнинг Душанбедаги илк машғулоти бўлиб ўтади.  

Olamsport.com ижодий гуруҳи айни пайтда Душанбе шаҳрида бўлиб турибди ва қуйида эътиборингизга илк фоторепортажимизни тақдим этамиз. Мусобақа ўтказувчи арена, шаҳар кўчалари, делегацияларнинг ташрифига доир суратларни томоша қилиш орқали чемпионат шукуҳидан ғойибона баҳраманд бўлинг. 

Терма жамоа таркиби:

60 кг: Абдулазиз Ҳамроев 

66 кг: Артём Штурбабин   

73 кг: Диёржон Баҳронов 

81 кг: Умид Эсонов 

90 кг: Жонибек Қозоқов

100 кг: Шерали Жўраев

100 кг: Авазхон Тўймуродов

+100 кг: Шоҳруҳ Усмонов 


Қизлар

48 кг: Моҳинур Мўминова 

52 кг: Ҳилола Ортиқбоева 

57 кг: Ибодат Агажонова

63 кг: Малика Қаҳҳорова

70 кг: Шаҳноза Бозорова

78 кг: Филура Эргашева

87 кг: Юлдуз Муҳаммадиева

+87 кг: Ситора Ҳусанова

Мураббийлар - Ризамат Солиев, Дилфуза Раҳматова

Делегация раҳбари - Алишер Эшонқулов (Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби)   

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз. Душанбе (Тожикистон) шаҳридан махсус  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
17 мар 20:15:15
Жамшид Абдуназаров
Зохид Хусаинов, Шермухаммад Жандриев.....лар қани
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг