25 окт 10:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кутилмаган янгилик. Варгас Абдуқаҳҳоровга рад жавобини берди
Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони 29 ёшли Жесси Варгас IBF ташкилотига рад жавобини берди.
Айнан IBF Варгасга 25 ёшли ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров билан жанг ўтказиш таклифини берган эди. Ушбу жанг чемпионлик баҳси учун саралаш вазифасини ўтаб бериши, ғолиб ярим ўрта вазнда IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритарди.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида чемпионлик камарини ҳимоя қилмагани учун Абдуқаҳҳоров WBC Silver чемпионлик камаридан маҳрум этилган эди. Чемпионлик камарини олти ойдан кам муддатда ҳимоя қилиш талаб этилади. Варгас ўз қарорига изоҳ бермаган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар