UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

22 май 11:31
Янгиликлар

Футбол

"Ланс" собиқ мураббийи: "Абдуқодир худди йиртқичдек — ақл бовар қилмас даражада кучли"

"Ланс"да Абдуқодир Ҳусанов билан ишлаган мураббий Уилл Стилл ўзбек ҳимоячиси ҳақида фикр билдирди.

"Ланс"даги биринчи мавсумим бошланишидан олдин мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти билан учрашганман. Улар менга: "Бизда бир нечта футболчилар бор, улар орасида Ҳусанов ҳам бор. У жамоамизда ҳали тўлиқ бир йил ҳам ўйнамаган ва биз унга нисбатан ҳали тўлиқ ишонч ҳосил қилмаганмиз. Уни ижарага бериш варианти ҳам бор. Бундан ташқари, у терма жамоаси билан Олимпиадага боради, шу сабабли мавсумолди тайёргарлик ва ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади. У бор-йўғи 200 мингга тушган, шунинг учун бу катта муаммо бўлмайди", дейишди.

Шунда улар мендан унга бир назар ташлаб кўришимни сўрашди. Мен эса: "Хўп, бу масалага кейинроқ қайтамиз", деб жавоб бердим.

Ҳусанов Олимпиададан қайтиб келди. Ҳозир айтмоқчи бўлганларим унинг "Сити"да ўйнаётгани учун эмас. Биринчи машғулотда биз доира бўлиб қизишиш машқларини бажараётгандик, паслар алмашдик. Биласизми, яхши футболчилар тўп узатганда ёки унга зарба берганда, тўп бошқача овоз чиқаради. Буни бошқалардан фарқини дарҳол ҳис қиласиз. Овоз оғир, кучли ва ишончли бўлади.

Акам-укаларим ҳам ўша пайт машғулотда ёнимда эди. Абдуқодирни биринчи марта кўрганимизда, ҳаммамиз бир-биримизга қараб қўйдик. Ўша заҳоти бизда ўзига хос футболчи борлигини тушундим.

У худди йиртқичдек — ақл бовар қилмас даражада кучли".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг