UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан мағлуб бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0

14 фев 16:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лара IBF чемпионидан нокаут эвазига камарни тортиб олди

Теглар :  Маурисио ЛараIBF
Мексикалик боксчи Маурисио Лара ярим енгил вазн тоифасида IBF чемпионлик камарини қўлга киритди.

У чемпионлик жангида камар соҳиби Жош Уоррингтонга қарши рингга кўтарилди ва тўққизинчи раундда чемпионни нокаутга учратди. Бу 22 ёшли Ларанинг фаолиятидаги муддатидан аввал қозонган 15-ғалабаси бўлди. Маурисио ҳисобида умумий 22 та жангдан 20 та ғалаба бор. Икки бор мағлубият аламини тотиб кўрган.

Жош Уоррингтон эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қарши олди. У 2018 йилнинг май ойидан бери IBF чемпионлик камарини ўзида сақлаб келаётганди. Ўшанда у Ли Шелбидан устун келганди. Уоррингтон фаолияти мобайнида 31 та жанг ўтказиб, 30 тасида зафар қозонган эди. 

Дарвоқе, Маурисио Лара илк бор Европада жанг ўтказди. Бунгача у Мексика ва Аргентинада ўз жангларини ўтказиб келаётганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг