11 мар 17:41
Янгиликлар
Латофатли теннис маликалари болаликда ва ҳозир қандай кўринишда? + ФОТОГАЛEРEЯ
Биз сизга дунё теннис маликаларининг айни вақтдаги ва болаликдаги суратларини тақдим этамиз.
Мария Шарапова
Жаҳоннинг собиқ 1-ракеткаси, яккалик баҳсларида 36 та унвон соҳибаси.
Шарапова «Катта Дубулға» туркумига кирувчи тўртта турнирни 1 йилда юта олган жами 5 та «Катта Дубулға» турнирларида ғолиб чиққан россиялик теннисчи. 2004 йил WТА Якуний турнири ғолибаси бўлган. Яккалик баҳсларида 2012 йилги Лондон Олимпиадаси кумуш медали соҳибаси. Мария Шарапова 2020 йилда проффесионал фаолиятини якунлаган.
Элина Свитолина
Жаҳоннинг собиқ 3-ракеткаси, фоалияти давомида яккалик баҳсларида 16 та унвонни қўлга киритган.
2020 йилги Токио Олимпиадасининг бронза медал соҳибаси. Украиналик теннисчи 2018 йилги WТА Якуний турнири чемпиони ҳисобланади.
Анна Курникова
Яккаликда жаҳоннинг собиқ 8, жуфтликда 1-ракеткаси. Анна жуфтлик баҳсларида 16 та унвон соҳибасига айланган.
Australian Open-1999, 2002 чемпиони. Россиялик теннисчи жуфтликда икки бор WТА Якуний турнири чемпиони бўлган (1999, 2000) .
Виктория Азаренко
Жаҳоннинг собиқ 1-ракеткаси, яккалик баҳсларида 21 та титул соҳибаси.
Белоруссиялик теннисчи Australian Open-2012 чемпиони, 2012 йилги Олимпиадада аралаш жуфтлик баҳсларида олтин, яккалик баҳсларида бронза медалига сазовор бўлган.
Елена Веснина
Яккаликда жаҳоннинг собиқ 13, жуфтликда 1-ракеткаси. Яккалик баҳсларида 3 та, жуфтликда 18 та чемпионлик унвони соҳибаси.
Жуфтликларда учта ва аралаш жуфтликларда битта «Катта Дубулға» турнирларининг чемпиони. 2016 йилги Олимпиадада у жуфтлик баҳсларида олтин, 2020 йилги Токио Олимпиадасида эса аралаш жуфтлик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган.
Агнешка Радваньска
Жаҳоннинг собиқ 2-ракеткаси, яккалик баҳсларида у 20 та унвон соҳибасига айланган.
Польшалик теннис маликаси Уимблдон-2012 финалчиси, Сингапурдаги WТА Якуний чемпионати - 2015, Хопман Кубоги - 2015 чемпиони ҳисобланади.
Слоан Стивенс
Яккаликда жаҳоннинг собиқ 3-ракеткаси, 7 та унвон соҳибаси.
Америкалик теннисчи US Open - 2017 чемпиони, "Ролан Гаррос - 2018" ва WТА Якуний турнири - 2018 финалчиси ҳисобланади. АҚШ терма жамоаси билан 2017 йилги Федерация Кубоги ғолибаси.
Петра Квитова
Яккаликда жаҳоннинг собиқ 2-ракеткаси. Фаолияти давомида 28 та унвон соҳибасига айланган.
Чехиялик теннисчи 2011 ва 2014 йилда Уимблдон чемпиони бўлган, 2016 йилги Рио Олимпиадасида яккалик баҳсларида бронза медалини қўлга киритган.
Фикрлар