UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 май 09:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Лайлохон Собирова Осиё чемпиони! Яна икки курашчи қизларимиз ҳам шоҳсупада! (+ФОТО)

Хабар берганимиздек, Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 Осиё чемпионати давом этмоқда.

Аёллар кураши баҳсларининг биринчи куни терма жамоамиз аъзолари 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритишди. 59 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Лайлохон Собирова қитъанинг тенгсиз аёл курашчиси эканини исботлади. У биринчи даврада вьетнамлик Ти Нго, иккинчи босқичда қирғизистонлик Акилай Чинбаева, 1/2 финалда қозоғистонлик Виктория Хусаинова, ҳал қилувчи финал беллашувида эса ҳиндистонлик Нехани мағлубиятга учратди. 

Финалга қадар мағлубиятсиз етиб келган Фируза Есенбаева (68 кг) кумуш медаль билан тақдирланди, Нилуфар Нурмуҳаммедова (50 кг) эса бронза медалига сазовор бўлди. 


Шоҳсупага кўтарилган курашчи қизларимиз:

Олтин медаль

59 кг: Лайлохон Собирова


Кумуш медаль

68 кг: Фируза Есенбаева


Бронза медаль

50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммедова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг