29 апр 10:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Леннокс Льюиснинг фикрича, Фьюри барибир Усик-Жошуа жанги ғолиби билан тўқнаш келади
Собиқ супероғир вазн тоифасидаги мутлақ жахон чемпиони Леннокс Льюиснинг сўзларига кўра, Тайсон Фьюри фаолиятини давом эттиради.
У Усик-Жошуа жанги ғолиби билан рингда тўқнаш келишига умид билдирмоқда.
"Фьюри фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилганини биламан. Лекин, унинг ҳали тугалланмаган ишлари бор. Фьюрини мутлақ жахон чемпионлари қаторида кўришни хоҳлайман.
Жошуа ва Уайлдерда бу имконият бор эди. Аммо, бу содир бўлмади. Фьюри битта жанг билан мутлақ чемпион бўлиши мумкин. Усик ва Жошуага эса икки ёки учта жанг керак бўлади.
Умид қиламанки, Фьюри Усик-Жошуа жанги ғолиби билан рингда тўқнаш келади ва мендан кейинги биринчи мутлақ жахон чемпионига айланади. Мен бу жойни жуда узоқ вақт иссиқ ушлаб турдим", - дея Льюиснинг сўзларини келтиради Boxing Scene.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар