30 апр 18:25
Янгиликлар
Футбол
Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади
Кеча Испания Ла лигасининг 33-туридан ўрин олган "Барселона" - "Валенсия" (4:2) учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Роберт Левандовски 3 та гол уришга эришди. Польшалик ҳужумчи "Барселона" сафида Самуэль Это'Одан кейин Ла лига доирасидаги ўйинда 2 марта бош билан гол урган биринчи футболчига айланди.
Камерунлик футболчи 2005 йилги мавсумд шундай натижа қайд этганди. Левандовски XXI асрда бир ўйинда икки марта боши билан гол урган энг ёши катта футболчига ҳам айланди (35 ёш ва 252 кун).
Ҳавола :
Манба : twitter.com/OptaJose
Фикрлар