UZ

Сўнгги янгиликлар

10:59Илия Топурия: "Пимблеттни нокаут қиладиган биринчи спортчи бўлмоқчиман" 0 10:38Флойд Мейвезер 45 ёшли кикбокс афсонасига қарши жанг ўтказади + ФОТО 0 10:14Усик Фьюри билан трилогияга тайёрми? Боксчи жавоб берди 0 09:50Осиё кубоги. Терма жамоамиз мусобақани йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади 0 09:25Девин Хейни Райан Гарсия билан реванш учун шарт қўйди 0 08:59Ёш дзюдочиларимиз Alibeyli Cup II турнирида муваффақиятли иштирок этишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:36Илия Топурия ўзи жанг қилмоқчи бўлаётган 3 нафар рақибни айтди: улар орасида Махачев борми? 0 08:07"Тоттенхэм" катта миқдорда жарима тўлайди 0 19:45Топурия Кроуфорд ва Стивенсонга кескин жавоб қайтарди 0 19:22Фомин Фужайра, Кудерметова эса Анталиядаги "Челленжер" турнирида қатнашади 0 19:00Роналдунинг жароҳати бўйича тафсилотлар 0 18:39Усикнинг Қоҳирадаги жанги учун WBC камари ҳам ўртага қўйилади 0 18:18Осиё чемпионати. Йигитларимиз ҳам сабля дастурида иккинчи бўлишди 0 17:55Илия Топурия Оливейра — Холлоуэй реванши учун тахмин билдирди 0 17:32"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди. Клуб ПСЖ юлдузини трансфер қилмоқчи 0

18 янв 15:32
Янгиликлар

Футбол

"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади

Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни пайтда пойтахтда йиғин ўтказмоқда.

"Темирйўлчилар" 7 январь куни португалиялик мутахассис Микаэль Секейрани билан шартнома имзоланганини расман эълон қилишганди. Бугунги кунга келиб клуб Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Абдумавлон Абдужалилов ва Хуршид Мухторовлар билан таркибни кучайтириб олишга эришди. Бундан ташқари, кеча испаниялик марказий ҳимоячи билан ҳам музокара олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Локомотив" янги мураббий қўл остида 14 январь куни йиғинни бошлаган. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, жамоа Тошкентдаги икки ҳафталик йиғиндан сўнг 28 январь санасида иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркия учиб кетади. Туркиянинг жанубида жойлашган Анталия шаҳридаги йиғин 28 январдан 12 февралга қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Секейра шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўтган мавсумни Суперлиганинг 9-поғонасида тугатган. Бу йил эса жамоа жиддийроқ мақсадлар сари қадам ташламоқда.

P.S. "Championat.asia" ходимлари "Локомотив"нинг бугунги машғулотини ёритиш учун йўл олишган, тушдан сўнг машғулотдан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг