12 дек 10:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко кимга қарши жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди
Енгил вазн тоифасида WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Василий Ломаченко ушбу дивизиондаги барча чемпионлик камарларини ўз қўлида бирлаштиришни мақсад қилган.
Шунингдек, украиналик боксчи вазнини кўтариб, битта юқори вазн тоифасига ўтишни ҳам мақсад қилмоқда.
“Рақибларим мендан гавда тузилиши жиҳатида каттароқ. Шу сабабдан ҳам бу вазнда узоқ қолиб кетмасам керак. Лекин ҳозирги асосий вазифам - барча чемпионлик камарларини қўлга киритиб, мутлоқ жаҳон чемпиони бўлиш!
Биринчи галда сўнгги пайтларда жуда кўп гапириб юбораёган Жервонт Дэвис билан учрашишни истайман. Кейин иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Мигель Берчельтга қарши жанг ўтказиш ҳақида ҳам ўйлаяпман”, - деди Ломаченко.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар