22 окт 10:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченкони операция қилишди. У жангни жароҳати билан ўтказган дейишмоқда (+ФОТО)
Енгил вазнда собиқ жаҳон чемпиони Василий Ломаченко Теофимо Лопесдан учралган мағлубиятдан сўнг операция қилинди.
Маълум қилинишича, украиналик боксчи жанг олдидан елкасидан жароҳат олган экан. Душанба куни уни операция қилишди. Ушбу вазият ҳақида доктор Нил Эльаттрахе маълумот берди.
"У жангга тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бориш учун Украинадан келганида елкасида муаммолар бор эди.
Машғулот ўтказа олишини айтди, лекин жанг вақтида муаммолар ҳис қилаётганди", - деди шифокор.
Қайд этиш лозимки, Ломаченкода бунгача ҳам елкасидаги жароҳат билан боғлиқ муаммолар бўлган. У 2018 йилда Хорхе Линаресга қарши жангдан кейин ҳам операция қилинганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар