UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0

03 сен 09:17
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг расмий рамзи эълон қилинди

Теглар :  ОлимпиадаАҚШ
2028 йил АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг расмий рамзларини эълон қилди.

Мезбонларнинг фикрича, томошабинлар мазкур рамз орқали шаҳарнинг кўпқиррали кучини кўриб олишлари мумкин.

Рақамли давр учун тайёрланган анимацион рамз вақт ўтиши билан ривожланиб, ўзининг чексиз имкониятларини акс эттирадиган шаҳар руҳини ифодалайди.

“Лос-Анжелес ўзига хосликни талаб қилади. Уни бир сўз билан ифода қилишнинг имкони йўқ. Шаҳардаги ҳар бир туман, мавзе ва аҳоли ўзига хос аҳамиятга эга. ЛА-2028 Ўйинлари бизнинг жамоавий ижодкорлигимизни, биргаликдаги кучимизни ифода қилади”, – дейди Ташкилий қўмита раҳбари Кейси Вассерман.

LА-28 рамзида L ҳарфи жасоратни, 2 ва 8 рақамлари эса “А” ҳарфининг динамикаси ўзгариб турадиган воқеалар қаторини ифодалайди.

“Лос-Анжелес – бу миллионлаб инсонлар ва юзлаб лаҳжаларни бирлаштирадиган маскан. Ҳеч ким ҳеч қачон бўлажак Ўйинлар ва Лос-Анжелеснинг бор салобатини тўлиқ ифодалай олмайди”, – дейди ЛА-2028 маркетинг директори Эми Глисон.

ЛА-2028 рамзи қандайдир диққатга сазовор жой эмас, балки ижодкорлик, ўз қирраларини намойиш қилиш имконини берувчи платформадир.

“Биргаликда ижодкорлик имконияти чексиздир”, – дейди Кейси Вассерман.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг