UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0

27 окт 19:47
Янгиликлар

Дзюдо

Лутфуллаев - “Катта Дубулға” турнири совриндори!

Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

Қувонарлиси, мусобақанинг илк куниёқ терма жамоамиз ғазнаси медал билан бойиди. -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шарофиддин Лутфуллаев бронза медалига сазовор бўлди. 

Лутфуллаев украиналик Артём Лисюк, грузиялик Лухуми Чхвимианини мағлубиятга учратди. Ярим финалда бўлажак чемпион грузиялик Амиран Папинашвилига ютқазиб қўйди. Бронза учун кечган баҳсда эса қозоғистонлик Елдос Сметовдан устун келди. 

Ушбу вазн тоифасида ўз имкониятини синовдан ўтказган ёш дзюдочимиз Дилшодбек Баратов БАА вакили Аҳмад Ал Нақбини енгди. Лекин иккинчи босқичда айнан Елдос Сметовга имкониятни бой берди. 

Эртага ҳамюртларимиздан -73 кг вазн тоифасида Ҳикматулло Тўраев ҳамда -100 кг вазнда Алишер Худойбердиев медаллар учун баҳсларга киришишади. Абу-Даби турнири Токио-2020 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг