UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 апр 19:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримовнинг вазнида мағлубиятсиз одимлаётган қозоқ боксчиси навбатдаги жангини ўтказади

Проф бокснинг супер яримўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган қозоғистонлик Садриддин Аҳмедов рингга қайтмоқда.

У 19 апрель куни АҚШнинг Калифорния штати, Коммерс шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида Мексика вакили Элиас Эспадасга қарши рингга кўтарилади. Жанг 10 раунд этиб белгиланган.

27 яшар Садриддин учун бу фаолиятидаги 16-жанг бўлади. У бундан аввалги жангларининг барчасини ғалаба билан якунлаган (13 КО). 34 ёшли Эспадас ҳисобида эса 23 та ғалаба ва 6 та мағлубият бор. Мағлубиятларидан бирини 2022 йилда таниқли Ксандер Заясдан қабул қилиб олган.

Садриддин сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик WBA собиқ чемпиони Исроил Мадримов мағлуб этган Рафаэль Игбоквега қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғолиб бўлганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг