UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0 17:17Арман Царукян: "UFC чемпионлик камарини пулга сотиб олиб бўлмайди" 0 16:30Генри Сехудо Топурия учун идеал рақибни айтди 0 15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0

16 авг 16:22
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен чемпион бўлган EWC 2026 турнирида Нодирбек нечанчи ўринни эгаллади ва қанча мукофот пулини қўлга киритди?

Франция пойтахти Париж шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи Esports World Cup 2026 турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди. Ҳамюртимиз EWC 2026 баҳсларини кучли саккизталикда якунлади. Абдусатторов A гуруҳида кетма-кет 4 та учрашувда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа билан тўғридан-тўғри плей-офф босқичига йўл олганди. 

Чорак финалда у беларуслик Денис Лазавикка қарши дона сурди. Барча 4 та асосий партия дуранг (2-2) натижа билан якун топди. Ҳал қилувчи Армагеддон партиясидаги ғалаба эса рақибга ярим финал йўлланмасини тақдим этди (умумий ҳисоб: 3-2). Армагеддонда қора донада ўйнагани учун Абдусатторовни дуранг ҳам қониқтирарди, аммо якундаги қўпол хато мағлубиятга айланиб кетди. 

Шу тариқа, гроссмейстеримиз нуфузли турнир Top-8`таликда якунлади ва 75 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди. Нодирбекни қийинчилик билан мағлуб этган Лазавик 1/2 финалда америкалик Ҳикару Накамурадан устун келди. Финалда эса норвегиялик афсона Магнус Карлсенга ютқазди. 

Магнус Карлсен бош соврин билан бирга 250 000 доллар мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Иккинчи ўрин соҳиби Денис Лазовик 190 000, 3-ўрин учун кечган баҳсда франциялик Алиреза Фирузджани ютган Ҳикару Накамура 145 000 долларга бойиб олди. Алиреза банкдаги ҳисоб рақамини 100 000 долларга бойитди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг