UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

14 июн 10:52
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсенни мағлуб этган шахматчиларимиз яна биттага кўпайди

Ҳафтанинг жума кунлари анъанавий Freestyle Friday турнири ўтказиб келинади.

Кеча оқшом ўтказилган турнирда бир неча нафар шахматчиларимиз ҳам иштирок этишди. Улар орасида 18 ёшли Исломбек Синдаров қора доналарда ўйнаганига қарамай, жаҳон тождори, норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсенни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Исломбек Жавоҳир Синдаровнинг укаси ҳисобланади. Карлсен ака-укалардан қабул қилиб олган мағлубиятини эслаб юрадиган бўлди.   

Магнус турнир якунига кўра 11 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, қўшимча коэфицентларга кўра 56-поғонадан жой олди. Исломбек Синдаров 6,5 очко билан 28-ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиздан Жавоҳир Бозоров ва Саидакбар Сайдалиев 7 очкодан жамғариб, мос равишда 23 ва 25-поғоналардан жой олишди. 

Россиялик гроссмейстер Денис Лазавик 11 имкониятдан 9 очко жамғариб, мусобақа ғолиби ва шу билан бирга минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди. Тўққизтадан очко тўплаган Эйтан Розен ва Марко Материа қўшимча коэфицентларга кўра кучли учликни якунлаб беришди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг