27 авг 13:17
Янгиликлар
Шахмат, Қизиқарли!
Магнус Карлсенни мағлуб этиб шунчаки ухлашга ётган 15 ёшли ўсмир!
Ҳиндистонлик 15 ёшли Вандан Аланкар Савай Chess.com платформасидаги Titled Tuesday блиц турнирида 50-юришда дунёнинг 1-рақамли шахматчиси Магнус Карлсен устидан шов-шувли ғалабага эришди.
Қизиғи, Европадаги турнирлардан эндигина қайтиб, чарчаб турган ёш шахматчи Карлсен устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳеч қандай байрам қилмаган ва мақтанмаган ҳам. У 4 та партиядан сўнг ота-онасига шунчаки чарчаганини айтиб, хонасига кириб ухлаб қолган.
Ота-онаси эса ўғлининг шахмат афсонасини мағлуб этганини кейинроқ, унинг Chess.com профилини текшириб кўргач билиб қолишган.

Ҳавола :
Манба : uzchess
Фикрлар