UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

26 сен 10:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Анкалаев: "Алекс Перейрани ортиқ ҳурмат қилмайман"

Яримоғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Магомед Анкалаев ушбу камарнинг собиқ соҳиби бразилиялик Алекс Перейрани ортиқ ҳурмат қилмаслигини айтди.

"Тўғрисини айтсам, яқин-яқингача мен уни ҳам жангчи, ҳам инсон сифатида ҳурмат қилардим. Энди уни ҳурмат қилмайман. Майли, треш-ток - бу жангга қизиқиш уйғотиш усули, ҳазиллашиш ёки кимнидир масхара қилиш мумкин. Аммо сен одамларга ёлғон гапириб: "Мен уни кўрдим, у яширинди" деб ёлғон хабар тарқатишга ҳаққинг йўқ. Муаммо шундаки, бир неча кун олдин у бу сафсаталарни айтиб юрган эди, бугун эса мен уни кўрдим. Мен фақат мураббий билан, у эса бутун жамоаси билан бирга эди - мен унга яқинлашдим ва дедим: "Ҳой, йигитлар. Сиз мени яшириниб юрган деб ёлғон гапирдингиз. Мен ҳозир шу ердаман. Нима қилмоқчисиз? Ўша ернинг ўзидаёқ баҳоналар ўйлаб топа бошлади: - Э, буни бир қиз айтди, анави йигит айтди.

Менда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин агар у кейинги ҳафтада менга жуда яқинлашса ва ҳаддан ошишга қарор қилса, албатта, ўзимни ҳимоя қиламан. Қолганини қафасда кўрамиз", - дея Анкалаевнинг сўзларини келтиради MMAJunkie.

Уларнинг реванш жанги 25 октябрь куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказиладиган UFC 320 турнириинг асосий тўқнашуви бўлади. Анкалаев ва Перейра ўртасидаги биринчи жанг 2025 йил 9 март куни UFC 313 турнирида бўлиб ўтганди. Тўлиқ беш раунд давом этган жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан Анкалаевнинг ғалабаси билан якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг