18 ноя 14:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Магомед Анкалаев: "Уайтнинг айтишича, унинг кейинги рақиби мен бўламан"
Яримоғир вазн тоифасида UFC рейтингининг биринчи поғонасини эгаллаб турган россиялик Магомед Анкалаев чемпионлик камари учун жанг қилишини эълон қилди.
"Дана Уайт жамоамга Алекснинг кейинги рақиби мен бўлишимни айтди. Буни ҳал қилганингиз учун раҳмат", деб ёзди Анкалаев Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
UFC 308 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида Анкалаев дивизиондаги тўртинчи рақамли спортчи, австриялик Александр Ракични ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Перейра эса UFC 307 турнирининг марказий жанги тўртинчи раундида америкалик Халил Раунтрини техник нокаут билан мағлубиятга учратган.
Ҳавола :
Манба : twitter.com/AnkalaevM
Фикрлар