27 окт 09:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Магомед Анкалаев UFC камари учун жанг қилади
Кеча Абу-Дабида ўтган UFC 308 турнирининг асосий кардида россиялик Магомед Анкалаев австриялик Александр Ракични очколар эвазига мағлуб этганди.
UFC раҳбари Дана Уайт турнирдан кейинги матбуот анжуманида Анкалаевнинг жангидан кўнгли тўлгани, у чемпионлик жанги учун муносиб эканини айтди.
"Ҳа, у бугун яхши жанг намойиш қилди. Муносиб иштирокни тан олиш керак. Магомед чемпион Алекс Перейрани октагонга чорлашга ҳақли", - деди Уайт журналистнинг Анкалаевга чемпионлик жанги тақдим этиладими деган саволига жавоб бериб.
Уччала ҳакам ҳам бир хилда 29:28 ҳисобидаги ғалабани Магомедга тақдим этганди. Айни пайтда россиялик аралаш яккакураш устаси яримоғир вазн тоифаси рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар