UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Мураббий Махачевнинг энг қийин жанги кимга қарши бўлгани ҳақида гапирди 0 18:49Энтони Жошуа Тайсон Фьюрига қарши жанги қачон бўлишини айтди 0 18:25Винисиус 2та ўйинга четлатилади, аммо "Реал"... 0 18:02"Бу сафар Арман бизни қаттиқ меҳнат қилишга мажбур қилади" - Махачевнинг мураббийи 0 17:37Самира Шокирова U-20 Жаҳон кубоги босқичида бронза медалини қўлга киритди 0 17:14Азизбек Темировнинг АҚШдаги илк жанги бекор бўлди 0 16:48Фаррух Сайфиев "Нефтчи"га ўтмоқда 0 16:25Хабиб Нурмагомедов: "Ирландияда жангчилар йўқ. ММА даражаси Доғистоннинг ярмичалик ҳам эмас" 0 16:02Достон Бозоров: "Бу вазнда фақат бир чемпион бор, унинг исми..." 0 15:39Фергюсон: "Ўзимни сочиб ташладим ва қайта йиғиб олдим" 0 15:17Икром Алибоев Ўзбекистонга қайтиши мумкин 0 14:55Январь ойи бокс ва ММА мухлисларини аниқ зериктириб қўймайди! Катта жанглар рўйхати билан танишинг 0 14:32Боксчи нокаут бўлганидан 3 кун ўтиб вафот этди 0 14:10Руслан Чагаев: "Владимир Кличко ҳақиқий эркак, Валуев эса ҳурматга лойиқ эмас" 0 13:467 нафар дебютант. ФИФА 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхатини эълон қилди 0

26 авг 07:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов навбатдаги жанг олдидан нималар деди? (тўлиқ интервью)

Маҳмуд Мурадов 28 август куни (бизнинг вақт билан 29 август тонгда) Жеральд Мёршартга қарши жанг қилади.

Маҳмуд ушбу жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди ва саволларга жавоб берди.

Лас-Вегасдаги биринчи жангингиз. Бу фаолиятингизда қандайдир катта аҳамиятга эга воқеами?

— Ҳаммага салом. Бу унчалик ҳам катта воқеа эмас. Мен шунчаки ғалаба қозониш учун келдим. Абу-Дабими, Лас-Вегасми фарқи йўқ, менинг вазифам ғалаба қозониш. 


Лас-Вегасга келганингиздан сўнг, Флойд Мейвезер билан учрашдингизми? Унинг Вегасдаги уйига бордингизми?

— Йўқ, балки жангдан кейин учрашармиз. Мен ҳозир фақат олдинда турган жангга эътибор қаратганман. Флойд эса ҳозир Майамида. 


Фаолиятингиз ҳақида тўхталсак. Ҳозиргача, UFCда 3-0 ҳисоби қайд этмоқдасиз. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Мен ўзимнинг кейинги ғалабам ва бонусим томон кетяпман (кулиб қўяди). Албатта, бу ҳазил. Мен биринчи навбатда ғалаба қозонишни мақсад қилганман. Сабаби, мен илк марта тўлиқ кэмпни ўтадим. Бундан олдинги учта жангимда мен жуда қисқа муддат тайёргарлик олиб борганман. Бир ҳафта, саккиз кун ва 20 кун. Ҳозир эса мен тўлиқ машғулотлар лагерини ўтадим. Рақибим ҳам яхши жангчи. У жуда кучли жиу-житсу устаси. Жанг стойкада кечади деб ўйлайман. 


Бу рақибни сизга беришганда қандай ҳаёллар ўтди. Жерардни олдиндан билармидингиз ёки ким экан бу деб ўйладингизми?

— Йўқ, мен бу йигитни олдиндан билар эдим. Чунки, Хамзат Чимаев айнан у билан жанг қилганди. Биласизми, мен бу рақибимни бундан уч йил олдин UFC`га ўтмасимдан олдин кўргандим. Ўшанда АКА залидаги бир йигит билан жанг қилган ва мен менежеримга шу йигит билан жанг қилишим керак дегандим. Ажойиб, мана уч йилдан кейин биз UFC`да тўқнаш келяпмиз.


Нега менежерингизга айнан Мёршарт билан жанг қилмоқчиман дегандингиз?

— Билмасам, мен ўшанда уни ютаман деб ўйлагандим. Сабаби, унинг услуби менга жуда мос эди. Мёршарт жуда кучли "ударник" эмас. Зарбалар борасида мен ундан устунроқман. Оёқ ҳаракатларим ҳам анча яхши. Гриплингим ҳам ёмон эмас. Яна кўрамиз. 


Мёршарт сизга қарши жуда агрессив ҳаракат қилишини ва охиригача юзма-юз туришини таъкидлади. Сиз шундай жангни кутганмидингиз?

— Албатта, муаммо йўқ. Жанг қилиш менинг ҳаётим. Ушбу баҳсга жуда қаттиқ тайёргарлик кўрганман. Шу сабабли ҳам, мен ҳамма нарсага тайёрман. 


Кўпчилик сизни келажаги жуда порлоқ жангчи, титул учун бўлажак номзод сифатида кўрмоқда. Бунга муносабатингиз яхшими?

— Албатта, нега ундай бўлмаслиги керак? Мен ўз ватаним Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқдаман. Бизда ММА жуда тез ривожланмоқда. Мамлакатимда янги промоушен ташкил қилдим. Ёш йигитлар учун бу жуда яхши бўлди. 


Сиз Ўзбекистонда жанглар ташкил қиляпсизми?

— Ҳа, мен Ўзбекистонда "кичик" Дана Уайтман (кулиб қўяди). Бир кун сиз ҳам у ерга боришингиз мумкин (журналист Жон Морганга қарата). Ҳамма учун эшикларимиз очиқ. Бу ердаги ҳаммани Ўзбекистонда кутиб қоламан. 


Охирги саволим. Бу жангда бизга нима ваъда қиласиз? 

— Мен ўзимнинг навбатдаги ғалабам учун келганман. Жангни муддатидан олдин тугатиш ниятим ҳам бор. Аммо, биринчи навбатда барибир ғалаба. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Вазн борасида ҳам ҳаммаси яхши. Бор йўғи уч килограмгина ортиқча вазн эди. Бу жуда ҳам осон иш. Бу сафар мен сизларга ҳақиқий Маҳмуд Мурадовни кўрсатаман. Сабаби, бундан олдинги уч жангимга қисқа чақирувда келганман. Инглиз тилимдаги хатоларга рози бўласизлар, мен бунинг устида ишлаяпман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 авг 09:16:22
Zulmatni Tarketib
Olgʻa Mahmud,ortga yoʻl yoʻq!!!
   
26 авг 09:15:37
Zulmatni Tarketib
Olgʻa Mahmud!Ortga yoʻl yoʻq!
   
26 авг 09:14:55
Zulmatni Tarketib
Ola, Mahmud!Ortga yoʻl yoʻq!
   
26 авг 08:55:23
Mironsho Jabborov
Interview zor boldi, bilganlarga MMAjunkiedan interviewni orginalini korishni maslahat beraman. Hamma Kommentlarda Makhmud akaga yaxshi sozlar aytishyapti chiroyli galaba qiladi top 15ga kiradi shuni KO bn yutsa, keyingi raqib topdagilar boladi, bu yigitni yoqtirmasligingizga sabab yoq va hokazo kammentlar. Xullas akamiz butun MMA muxlislari qalbini zabt etishni bowlab yuborgan. 1round KO bn chiroyli galaba qilsin Makhmud aka biz duodamiz.
   
26 авг 08:53:41
Mironsho Jabborov
Interview zor boldi, bilganlarga MMAjunkiedan interviewni orginalini korishni maslahat beraman. Hamma Kommentlarda Makhmud akaga yaxshi sozlar aytishyapti chiroyli galaba qiladi top 15ga kiradi shuni KO bn yutsa, bu yigitni yoqtirmasligingizga sabab yoq va hokazo kammentlar. Xullas akamiz butun MMA muxlislari qalbini zabt etishni bowlab yuborgan. 1round KO bn chiroyli galaba qilsin Makhmud aka biz duodamiz.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг