26 мар 18:28
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй
Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга қарши реванш жангини ўтказишга тайёр эканини билдирди.
"Биз исталган вазнда жанг қилишимиз мумкин. Мен реванш истайман.
Бу жанг қизиқарли бўлади, чунки Конор тейкдаун қилишга уринмайди", — деди Холлоуэй.
Эслатиб ўтамиз, Холлоуэй март ойида Чарльз Оливейрага қарши BMF камари учун жангда ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган эди.
Макгрегор ва Холлоуэй 2013 йил август ойида жанг қилган, ўшанда Конор ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган. Макгрегор сўнгги бор 2021 йил июль ойида Дастин Порьега қарши учинчи жангда қатнашиб, оёғи синиши туфайли техник нокаут билан ютқазган.
Ҳавола :
Манба : Championship Rounds
Фикрлар