UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

05 янв 13:39
Янгиликлар

Дзюдо

"Мактабларда дзюдо" дастури ижроси бажариляптими?

Теглар :  ДзюдоТошкент
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури доирасида мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабида дзюдо тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўз ўрнида ушбу мактаблар IJF томонидан тақдим этилган татами ва кимонолар билан таъминланганди. “Мактабларда дзюдо” IJF лойиҳаси бўлиб, дастурнинг асосий мақсади 5-12 ёшли болаларни дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларга ўргатишдан иборат. 

Шу мақсадда олдиндан танлаб олинган умумтаълим мактабларида дзюдо тўгараклари ташкил этилиб, унга ўша ҳудудда яшовчи ва дзюдога қизиқувчи ёшлар қамраб олинган эди. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг махсус ишчи гуруҳи ушбу дзюдо тўгаракларининг бугунги фаолияти билан танишишни бошлади. Илк манзил Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 29-умумтаълим мактабида фаолияти йўлга қўйилган дзюдо тўгараги бўлди. Ҳозирда 30 нафардан зиёд болалар мураббий Отамурод Ҳусанов қўл остида дзюдо сир-асрорларини ўрганмоқда. 

Ишчи гуруҳ аъзоси Муҳаммад Бекзод Бахтиёровнинг айтишича, машғулот ўтказилаётган спорт зали иссиқ, болалар ҳеч қандай муаммосиз шуғулланишяпти. Пандемик вазият анча юмшаганидан сўнг дзюдо билан шуғулланиш истагини билдираётган ёшлар сони ортиб бормоқда.      

Маълумот учун, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасида имзоланган Меморандумга биноан жорий 2021 йилда мамлакатимизнинг яна йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича дзюдо тўгараклари ташкил этилади. Татами ва кимонолар IJF томонидан етказиб берилади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 январида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, IJF президенти Мариус Визер, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ҳамкорлик битимини имзолаган эдилар. 

Айнан шу битимга асосан “Мактабларда дзюдо” дастурига яна 20 та мактабни жалб этиш ва уларнинг сонини 40 тага етказиш кўзда тутилган. Келишув доирасида IJF Ўзбекистонга ҳар бир мактаб учун биттадан татами ва болалар учун 50 та кимоно тақдим этади. 

Режа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ушбу мактаблар қошида ташкил этиладиган тўгаракларда 1000 нафарга яқин ўқувчиларнинг дзюдо билан мунтазам шуғулланиши таъминланади. Мазкур лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг иккинчи қисмини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг