UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 0 16:00Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0

29 янв 22:16
Янгиликлар

Футбол

Манба — Ўзбек телеканали АПЛ трансляцияси устида ишламоқда

Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси намойиши яна Ўзбекистон ҳудудидаги телеканалга қайтиши мумкин.

Бу ҳақда дастлаб, шарҳловчи Отабек Жўраев ўзининг Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди:

"Зўр ТВ" АПЛ доирасидаги Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги ўйинларни намойиш этади! АПЛнинг ҳар турида "Зўр ТВ" томонидан иккита  учрашув намойиш этилади. Биринчи ўйин бу, тушунарли - "Манчестер Сити" ўйини. Иккинчиси эса "Ливерпуль", "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ёки бошқа инглиз бренди иштирокидаги ўйин", деб ёзган Жўраев.

Яқин вақтлардан буён "Зўр ТВ" телеканалидаги футбол беллашувларини шарҳлаб бораётган Даврон Файзиев эса бунга қуйидагича муносабат билдирди:

"Бу маълумот ҳали расмий эмас. Ҳа, "Зўр ТВ" бугунги кунда барча футбол мухлислари кўришни хоҳлаётган Сити ва АПЛнинг бошқа топ клублари ўйинларини намойиш этиш учун ҳаракатда. Биз ҳам бу ижобий ҳал бўлишини кутяпмиз". 

Маълумот учун, ўзбек телеканалларидан сўнгги бор "УзРепорт" ва "Футбол ТВ" Англия Премьер Лигаси ўйинларини мамлакат ҳудудида намойиш қилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг