05 фев 14:21
Янгиликлар
Футбол
"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди
"Манчестер Сити" январь ойида трансферлар учун 95 млн евро сарфлади.
Бу барча футбол клублари орасида энг катта кўрсаткич экани Transfermarkt томонидан маълум қилинди.
Иккинчи ўринда кутилмаган ҳолда "Кристал Пэлас" жой олди — "бургутлар" "шаҳарликлар"дан атиги 5 млн евро кам сарф қилди. Учликни Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси (67 млн евро) якунлади.
Январь ойидаги трансфер харажатлари бўйича топ-5 ликка Лондоннинг икки клуби ҳам кирди: "Вест Хэм" — 56 млн евро, "Тоттенхэм" — 55 млн евро.

Ҳавола :
Фикрлар