UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0 19:23"Топурия энди аввалгидек бўла олмайди" - Пэдди Пимблетт 0 18:52Фьюри ва Жошуа WBA Super камари учун жанг қилади — Фрэнк Уоррен 0 18:21Бундеслигада сермаҳсуллик рекорди ўрнатилди 0 17:50Баҳодир Жалолов жанг қиладиган Лондондаги бокс оқшомининг тўлиқ карди билан танишинг 0 17:19Фомин Хитойдаги турнирининг 1/2 финалида ўйнайди 0 16:48Волкановски фаолиятидаги сўнгги жангни кимга қарши ўтказмоқчи эканини айтди 0 16:17"Ризеспор" матбуот хизмати Ҳусниддин Алиқулов ҳолати бўйича расмий маълумот берди 0 15:46Шара Буллет собиқ UFC чемпионига қарши жанг қилади 0 15:15Жаҳон чемпионати старт олмоқда, бугун икки боксчимиз рингга чиқади 0 14:44Фьюрининг менежери: "Саудия Арабистони энди бундай катта маблағ сарфламайди" 0 14:13Апелляция муваффақиятсиз чиққан тақдирда "Сити" 7-10 йилга Еврокубоклардан четлатилиши мумкин 0

09 сен 08:55
Янгиликлар

Дзюдо

"Мард ўғлон" - Шарофиддин Лутфуллаевни табриклаймиз!

Бугун эришган натижаси билан нафақат дзюдо, балки ўзбек спортида катта обрўга эга бўлган Шарофиддин Лутфуллаев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Шарофиддин полвонлар юрти - Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида дунёга келган. У аввалига кураш, кейин эса дзюдо билан шуғуллана бошлаган. Бугунги қаҳрамонимизнинг спортни танлашига меҳрибон онажониси сабаб бўлган. Мураббийи Сурхондарё вилоят дзюдо федерацияси раҳбари, шу билан бирга ҳозирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти лавозимида ишлаб келаётган Бекзод Тўрабоев ҳисобланади. Шарофиддиннинг эришган ютуқлари ва бугунги даражасига чиқишида айнан Бекзод аканинг хиссаси ҳамда хизмати катта. 

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Шарофиддин дзюдо ватани Японияда ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Лутфуллаев ўша мусобақадан сўнг Олимпиада рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Шарофиддиннинг ютуқларидан яна бири 2013 йилда Абу-Даби Гран-присига тўғри келади. Ўшанда ёш дзюдочимиз Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони, Россия терма жамоасига 22 йиллик танаффусдан сўнг илк олтин медални тақдим этган Арсен Галстянни мағлуб эта олганди. Арсен Олимпиаданинг ярим финалида ҳамюртимиз Ришод Собиров, финалда эса япониялик Хироаки Хираокадан устун келганди.

Қувонарлиси, Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Шарофиддин Лутфуллаев "Мард ўғлон" давлат мукофотига лойиқ кўрилди. Албатта, бу унинг бир неча йиллик машаққатли меҳнати самараси, маҳсули. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти, мураббийлар ва спортчилар номидан терма жамоамиз етакчиси, жаҳон чемпионати совриндори, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси Шарофиддин Лутфуллаевни бугунги шукрона куни билан муборакбод этамиз. Унинг энг катта орзуси бу шубҳасиз, Олимпиада чемпиони бўлиш! Бу орзуни у айнан дзюдо ватанида ўтказиладиган Олимпиадада рўёбга чиқармоқчи. Бу борада унга омад ва зафар ёр бўлишини тилаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг