UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0 16:01Емельяненко ва Махачев жаҳон самбосининг расмий элчилари бўлишди 0 15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0

25 дек 17:26
Янгиликлар

Футбол

Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин

Теглар :  Марокаш
"Ал Арабия" телеканалининг хабар беришича, Марокаш футбол бўйича Африка Миллатлари Кубогини ўтказиш орқали 450 млн доллардан 1,2 млрд долларгача даромадга эга бўлади.

Турнир 22 декабрда старт олди ва 18 январда якунланади.

"Баҳолашларга кўра, Африка Миллатлари Кубогини ўтказиш туризмга ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, Марокаш қўшимча равишда 500 мингдан 1 миллион нафаргача хорижий меҳмонни қабул қилади. Меҳмонхоналар, транспорт, кафе ва ресторанлар соҳасидаги даромадлар 450 млндан 1,2 млрд долларгачани ташкил этади", – дейилади телеканал хабарида.

Қайд этилишича, Марокаш ўйинлар трансляцияси ҳуқуқларини сотиш орқали ҳам 22,5 млн доллар даромад олади. ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат Африка Кубогини ўтказиш учун инфратузилма қурилишига тахминан 16 млрд доллар сарфлаган. Айни шу стадионларда ЖЧ-2030 учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. Ушбу мундиаль Марокаш, Испания ва Португалияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг