UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

11 мар 09:08
Янгиликлар

Дзюдо

Марокаш Гран-Приси. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ИККИНЧИ бўлди!

Марокаш давлати мезбонлик қилган дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Марокаш Гран-Присининг сўнгги куни терма жамоамиз ғазнаси битта бронза медали ҳисобига бойиди. -100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадкарим Хуррамов мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди. Хуррамов аввалига ўтиш баҳсида канадалик Шеди Алнахасни мағлубиятга учратди. Бронза медали учун кечган учрашувда эса эстониялик Григори Минаскиндан устун келди. Бу билан Муҳаммадкарим терма жамоамизга тўртинчи медални тақдим этди.  

Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ҳикматилло Тўраев ҳам бронза медалига сазовор бўлганди. У бронза учун кечган учрашувда туркиялик Билал Чилоглуни мағлубиятга учратган эди. 

Марокаш Гран-Присининг илк кунги баҳсларида Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Сардор Нуруллаев (-66 кг) ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медал билан тақдирланишган эди. Уч кунлик мусобақа якунида дзюдочиларимиз 2та олтин, 2та бронза, 2та 5-ўрин билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. 

Марокаш Гран-присида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:

Олтин – Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) ва Сардор Нуруллаев (-66 кг)

Бронза – Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) ва Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг)

Биздан мусобақанинг сўнгги куни Германия терма жамоасигина ўзиб кета олди. Олмонлар Марокашдан 2та олтин, битта кумуш, 4та бронза медали билан қайтадиган бўлишди. Улар ҳисобида яна 3та 5-чи ва битта 7-ўрин ҳам бор. Кучли учликка Франция терма жамоаси якун ясади. Фаранглар 2та олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлишди. 

Шунингдек, Испания, Туркия, Ирландия, Болгария, Россия, Словения, Сербия, Хитой Тайпейи, жами 11та мамлакат дзюдочилари битта олтин медални қўлга киритишди. Жами 31та жамоа вакиллари ҳисобида камида биттадан бронза медали бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг