UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

21 дек 15:03
Янгиликлар

Дзюдо

"Мастерс"дан сўнг дзюдочиларимизнинг Олимпиада лицензияси учун имкониятлари қандай?

Теглар :  Дзюдо
Хитой мезбонлик қилган дзюдо бўйича Мастерс турнири якунига етгач, дзюдочиларнинг янгиланган Олимпиада рейтинги эълон қилинди

Кутилганидек, мусобақадан сўнг рейтингнинг юқори қисмида бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Биз учун эътиборлиси, -81 килограмм вазн тоифасида Камолиддин Расулов ҳам Олимпиадага йўлланма берувчи ҳудудга киришга муваффақ бўлди. Хитойда -52 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлган Диёра Келдиёрова 10 поғона юқорилаб, ўз ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Батафсил:

-60 кг:

1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 5350 очко
2(3). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 4667 (йўлланма зонасида)
17(19). Диёрбек Ўрозбоев – 1948 очко (йўлланма зонасида)
46(46). Кемран Нуриллаев – 757 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5392 очко
19(19). Сардор Нуруллаев – 1964 очко (йўлланма зонасида)
26(28). Шаҳрам Аҳадов – 1449 очко (йўлланма зонасида)

-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 5379 очко
12(11). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 2864 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 5644 очко
16(15). Шарофиддин Болтабоев – 2245 (йўлланма зонасида)
21(30). Камолиддин Расулов – 1884 (йўлланма зонасида)

-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 6851 очко
36(31). Давлат Бобонов – 1295 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:

1. Гухам Чо (Ж.Корея) – 5108 очко
20(20). Муҳаммадкарим Хуррамов – 2045 (йўлланма зонасида)

+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6171 очко
13(10). Бекмурод Олтибоев – 2532 очко (йўлланма зонасида)
31(29). Алишер Юсупов – 1268 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:
-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 5455 очко
20(30). Диёра Келдиёрова – 2015 очко (йўлланма зонасида)

-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 5150 очко
26(24). Гулноза Матниязова – 1778 очко (қитъавий квота)

Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг