UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 07:57Самбочиларимиз Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро турнирда 3 та олтин медалга сазовор бўлишди 0 07:26Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони ва 19 йиллик тажрибага эга мураббийни маҳаллийлаштирди 0 19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0

15 июн 12:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Гэтжининг Топурия билан жангдаги ғалабасига муносабат билдирди

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев Жастин Гэтжини бугунги тарихий ғалабаси билан табриклади.

Америкалик 37 ёшли аралаш яккакураш устаси UFC White House - Freedom 250 турнирининг асосий жангида испаниялик Илия Топурияни техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб, енгил вазннинг янги чемпионига айланганди. Ислам қозонилган ғалаба билан табриклар экан, Жастин камарга бошқалардан кўра кўпроқ лойиқ бўлганини таъкидлади.

"Кимки ўзини катта олса, хор бўлади. Бу ўйинда даражалар бор. Табриклайман, Жастин, сен бу камарга ҳаммадан кўра кўпроқ лойиқсан!", - деб ёзди Махачев Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Ислам бу гапи билан Илияни жангдан аввал катта гапиргани ва бир кун олдин дўстларини йиғиб, ҳали қўлга киритмаган ғалабасини нишонлаганига шаъма қилган.

Айни пайтда Махачев UFC’да 16 та ғалабадан иборат серияга эга. Исламнинг ҳисобида жами 28 та ғалаба ва битта мағлубият бор. У Нью-Йоркдаги UFC 322 турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида австралиялик Жек Делла Маддаленани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этиб, ярим ўрта вазн чемпионига айланган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг