13 сен 18:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди
Ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг гача) амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев шу мазмунда берилган саволга жавоб берди.
Россиялик 34 ёшли аралаш яккакураш устаси ўзининг ҳозирча сўнгги рақиби бўлиб турган Ирландия вакили Йен Мачадо Гэррининг ММАдаги истиқболларини юқори баҳолади.
"Мен Йен Гэррини энг хавфли ва жиддий рақиблардан бири деб ҳисоблайман. Менимча, у мен кетганимдан кейин чемпион бўлади. У ёш, ҳозир 28 ёшда, ҳали кўп нарсага улгуради", - деди Махачев YouTube’даги "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.
Айни пайтда Ислам Махачев UFC`да 17 та ғалабадан иборат серияга эга. Россиялик жангчининг ҳисобида жами 29 та ғалаба ва битта мағлубият бор. Аввалроқ Махачев Шавкат Раҳмоновни Пратес ва Моралес билан таққослаб, унинг маҳоратига баҳо берганди.

Ҳавола :
Манба : Ушатайка
Фикрлар